Уринбосарлар

Ёшларимизда ғалаба

Бугун ёшлар жамоамиз жорий мавсум 16-турида ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ёшларини қабул қилди.
Мусобақа жадвалида 11-ўринда бораётган ёшларимиз, бу баҳсда фақат ғалаба учун майдонга тушишди. Таркибда катта ўзгариш бўлмасада, ўйин борасида бир қатор футболчиларда ўзига бўлган ишонч ҳамда тезкорлик ошгани сезилди. Учрашувда Шаҳбоз Умаров томонидан биринчи тайм якунида урилган гол ягона бўлди.
Ёшлар жамоамиз бу ғалабадан сўнг, ўз очколарини 13тага етказиб олди.