Уринбосарлар

Иккинчи баҳсда ғалаба

Бугун жамоамиз Минск шаҳрида давом этаётган ўқув-йиғини доирасида иккинчи назорат ўйинини ўтказди.
Калининград шаҳрининг "Балтика" жамоасига қарши ўртоқлик ўйини жамоамизнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якун топди. Учрашувнинг 84-дақиқасида Жавлон Гусейнов узоқ масофадан рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. Жавлон бугун ўзининг таваллуд айёмини нишонлади. У ажойиб голи билан бу айёмни байрамона ўтишини таъминлади.
Бугунги баҳсда ҳам жамоамиз таркибида машғулотларда иштирок этаётган барча футболчи иштирок этди. 
Қисқача рақиб борасида тўхталадиган бўлсак, Россия ФНЛисида ортда қолган мавсумда 5-ўринни қўлга киритган Калининград жамоаси 1 июнь куни таниқли мутахассис Валерий Непомняшийни жамоа устозлигига таклиф этди. Валерий Кузьмич бошчилигидаги жамоа таркибида ўз даврида Россия чемпионати элит жамоаларида тўп тепган Торбинский, Шешуков, Дудиев, Помазан, Ходжаниёзов каби футболчилар майдонга тушишди.
Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик ўйини 27 июнь куни "СКА Хабаровск" жамоасига қарши бўлиб ўтади.