Уринбосарлар

Назорат баҳсида мағлубият

Хабар берганимиздек, бугун жамоамиз Минск шаҳрида давом этаётган ўқув-йиғини доирасида илк назорат ўйинини ўтказди.
Минскдаги "Торпедо" стадионида бўлиб ўтган баҳсда жамоамизга Санкт-Петербургнинг "Динамо" жамоаси рақиблик қилди. Навбатдаги мавсумда бу жамоа Сочи шаҳрига кўчиб ўтади ва Россия ФНЛисида ўз иштирокини давом эттиради. Александр Точилин бош мураббийлигида бу жамоа ортда қолган мавсумда 20 жамоа иштирок этган ФНЛда 6-ўринни қўлга киритди.
Қизиқарли кечган баҳсда жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов машғулотларда қатнашаётган барча футболчига бу баҳсда майдонга тушиш имконини берди. Ўйин тақдирини 42-дақиқада Анзор Саная томонидан урилган гол ҳал қилди.

Жамоамиз навбатдаги назорат ўйинини 24 июнь куни Калининграднинг "Балтика" жамоасига қарши ўтказади. Бу жамоага ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш Валерий Непомняший устозлик қилмоқда.