Уринбосарлар

Жамоамиз Минскда илк машғулотини ўтказди

Жамоамиз бугун Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғинига киришди.
9 кунлик мазкур йиғинда мураббийлар кунига икки маҳалдан машғулот ўтказини режалаштирилган. Куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтган машғулотда Владимир Бубанья ва Йован Жокичдан бошқа барча футболчи иштирок этди. Сербиялик икки футболчи бугун Минскка етиб келади.
Жамоа аъзолари куннинг иккинчи ярмида навбатдаги машғулотни ўтказишади. Эртага жамоа илк ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Рақиб ўтган мавсум Россия ФНЛисида олтинчи ўринни қўлга киритган "Динамо" (Санкт-Петербург) жамоаси бўлади. Бу жамоа яқинда старт оладиган мавсумда ФК "Сочи" номи остида иштирок этиши ҳақида маълумот мавжуд. Жамоа тўлалигича Сочи шаҳрига кўчиб ўтади. Учрашув эртага маҳаллий вақт билан 18:00да "Торпедо" стадионида бошланади.