Уринбосарлар

"Қўқон-1912" билан муроса

6-турдан ўрин олган баҳсда жамоамиз ўз майдонида "Қўқон-1912" жамоасига қарши баҳс юритди.
Мазкур жамоалар иштирокидаги ҳар бир учрашув ҳар доим қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтади. Рақиб Қўқон шаҳри жамоаси ҳозирча Олмалиқдан ғалаба билан қайта олмаган. Ўтган йилги баҳсда нурсиз дуранг қайд этилган бўлса, 2015 ва 2016 йилларда жамоамиз ғалаба қозонган. 
Бевосита бўлиб ўтган сўнгги баҳс борасида тўхталадиган бўлсак, жамоамиз майдонда катта устунликка эришди. Афсуски, буни ҳисобда акс эттириш борасида яна оқсадик. Гарчи ўйинда ҳисоб очилмаган бўлсада, стадионга ташриф буюрган кўп минг сонли мухлислар шиддатли ва хавфли вазиятларга бой ўйин гувоҳига айланишди.

АГМК – “ҚЎҚОН-1912” - 0:0

12 апрель. Олмалиқ шаҳри. ОКМК спорт мажмуаси. 8977 томошабин.

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Артем Калинин (Қарши).

АГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Хуршидбек Мухторов, Шохназар Норбеков, Лутфулла Тўраев, Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Вадим Чемиртан (Камолиддин Мурзоев, 87).

"Қўқон-1912": Ўткир Юсупов, Ғиёс Комилов, Жамшид Ҳасанов, Носирбек Отақўзиев, Жавоҳир Сиддиқов (Ойбек Рустамов, 55), Қувондиқ Рўзиев (Достонбек Мелиқўзиев, 90+1), Суҳроб Бердиев, Александр Мерзляков, Дарко Гожкович, Марко Милич, Милан Спремо (Муҳаммаданас Ҳасанов, 57).

Огоҳлантиришлар: Ш.Норбеков (23), В.Чемиртан (50), Л.Тўраев (77).

Назоратчи – Алишер Абдуллаев (Тошкент).

Комиссар – Роман Черников.