Уринбосарлар

Нохуш анъана барҳам топди

Бугун жамоамиз Фарғона шаҳрида Ўзбекистон суперлигаси 5-туридан ўрин олган учрашувда майдонга тушди.
Ўтган турда ғалаба қозониб яхши кайфиятда водийга келган жамоамиз аъзолари Фарғонада давом этаётган ғалабасиз серияга барҳам беришни бош мақсад қилишди. Бир йил аввал "Нефтчи"га қарши ўйинда дуранг қайд этилган ва ўша баҳсда жамоамиз илк маротаба рақибдан сафарда очко олишганди. Бу галги уриниш муваффақият билан якун топди. Ўйинда ҳар томонлама устунликда бўлган жамоамиз футболчилари якуний ҳисобда ҳам буни акс эттиришди.
Дастлаб, 49-дақиқада Шоҳназар Норбеков ошириб берган тўпни жамоа сардори Лутфулла Тўраев аниқ зарба билан дарвозага йўллади. 63-дақиқада Норбековнинг навбатдаги аниқ тўп узатиши гол билан якун топди. Иккинчи гол Вадим Чемиртан томонидан киритилди. 79-дақиқада мезбонлар аъзоси Жалил Кимсанов ҳисобни қисқартиришга эришди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада рақиб посбони ўз жарима майдонида Чемиртанга нисбатан қўполлик ишлатди. Белгиланган пенальтини Йован Жокич аниқ амалга ошириб ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди.

Суперлига. 5-тур.
"Нефтчи" - АГМК 1:3 (0:0)
5 апрель. Фарғона шаҳри. "Истиқлол" стадиони. 11200 томошабин.
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Дилшод Каримов (барчаси - Тошкент шаҳридан)
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент)
Комиссар: Алексей Фролов (Тошкент)
Голлар: Жалил Кимсанов 79 - Лутфулла Тўраев 49, Вадим Чемиртан 63, Йован Жокич 90+1 пенальти.
Огоҳлантиришлар: Ҳ.Ғофуров 33 - В.Чемиртан 57, В.Касминин, А.Ҳожиакбаров
"Нефтчи": В.Мирний, Ш.Пўлатов, Ж.Кимсанов, А.Юсупов (А.Махсталиев, 61), А.Бердиев (О.Аҳмаджонов, 82), Ҳ.Ғофуров, А.Исроилов, А.Абдулҳақов, Д.Маматов (А.Ўлмасалиев, 60), А.Агалиев, Д.Турсунов.
АГМК: П.Матяш, А.Ҳожиакбаров, Х.Мухторов, М.Музаффаров (Д.Жўраев, 83), З.Полвонов (В.Чемиртан, 30), Ш.Норбеков (А.Абдуллаев, 85), Л.Тўраев, В.Бубанья, В.Касминин, Й.Жокич, Ж.Гусейнов.