Уринбосарлар

Футзалчиларимиздан муваффақиятли старт

Бугун Қўқон шаҳрида Александр Петров устозлигида футзал жамоамиз янги мавсумнинг илк ўйинини ўтказишди.
Жорий мавсумдан янги форматда ташкиллаштирилаётган футзал чемпионатида 12 жамоа иштирок этади. Аввалги йилларда жамоалар бир шаҳарда тўпланган ҳолда тур ўйинларини ўтказишар эди. Янги форматда эса ҳар бир жамоа уй-меҳмон тизимида ўйинларини ўтказади. Ҳар бир турда иккитадан ўйин ўтказилади. Мавсумда жамоалар жами 22 турда 44 ўйин ўтказишади.
Демак илк турнинг биринчи баҳсида футзалчиларимиз лига дебютанти "Қўқон-1912" жамоасига қарши тўп тепишди. Қизиқарли ўтган ўйинда жамоамиз 8:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эртага иккинчи ўйин бўлиб ўтади.

“Қўқон-1912” – АГМК – 4:8 (2:3).

Ҳакамлар: Ш.Муҳитдинов (Тошкент), А.Маматов (Қарши), С.Нишонбоев (Тошкент), С.Раҳмонов (Фарғона).

“Қўқон-1912”: Асосий таркиб – Абдураҳмон Зиёев, Алишер Тўхтабоев, Рустам Аъзамов, Лазиз Сафоев, Пўлат Қирғизов. Захирадан тушганлар – Элёр Менбариев, Азиз Ашуров, Муслим Мансуров, Диёр Каримов, Одилжон Холиқов, Улуғбек Эгамбердиев, Хожиакбар Зуфаров.

АГМК: Асосий таркиб – Клим Тюгаев, Сарвар Шоаҳмедов, Жавлон Аноров, Фарҳод Абдумавлонов, Шуҳрат Тожибоев. Захирадан тушганлар – Рустам Умаров, Суннатжон Анваров, Жалолиддин Шарипов, Суннат Қуролов, Акбар Усмонов, Машраб Одилов, Даврон Абдураҳмонов, Сирожиддин Маҳмудов, Андрей Шлёма, Пўлат Олимов.

Голлар: А.Тўхтабоев (11), Р.Аъзамов (20), О.Холиқов (22, 27) – Д.Абдураҳмонов (8, 31, 37), Ж.Аноров (10, 32, 36), Ж.Шарипов (17, 22).

Огоҳлантириш: Д.Абдураҳмонов (36).

Назоратчи – Ш.Аллаев (Жиззах).

Комиссар –  М.Саидқосимов.