Уринбосарлар

Андрей Микляев: Тезкор гол ўтказиб юбордик..

4-турдан ўрин олган АГМК-"Локомотив" учрашуви якунлангач, меҳмон жамоа бош мураббийи Андрей Микляев ва футболчи Олег Зотеев матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин борасида нима дейишим мумкин. Бугунги баҳсда кутилмаганда тезкор гол ўтказиб юборганимиз режаларни ўзгартириб юборди. Икки ўйинки ҳужумда гол ура олмаяпмиз. АГМК бугун ғалаба учун майдонга тушганлигини яшириб ўтирмади. Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди, дея сўз бошлади Андрей Геннадьевич. 
Бу Осиё чемпионлар лигаси ўйини олдидан тайёргарликмиди?
- Бу ўйин. Ўзбекистон чемпионати баҳсидаги навбатдаги ўйин. Биз бор эътиборимизни бу баҳсга қаратгандик. Навбат ОЧЛ ўйинига келди. Албатта халқаро ўйинга яхши кайфиятда кетишни хоҳлагандик. Афсуски, бу амалга ошмади. Эртага жамоамиз Араб амирликларига учиб кетади. 
Бу йилги Суперлига баҳсларининг 3 тури ортда қолди. Барча жамоалар очко йўқотишди. Суперлига савияси борасида фикрингиз.
- Тўп учун кураш жудаям кўп. Мана бугун ҳам ўйин бошида гол ўтказиб юбордик, кейин АГМК тартибли ҳимояланди. Ҳимояни ёриб ўтиш осон кечмади. Шу сабабли дарвозалар олдида вазиятлар кўп ҳам содир этилмади.

Олег Зотеев: - Бугун ўйин бўйича мағлубиятга учрадик. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман. Ҳар бир жамоанинг яхши-ёмон кунлари бўлади. Кузда кўрамиз жамоалар қанақа ўринда бўлади. "Локомотив" кучли жамоа эканлигини мавсум якунида ўз натижалари билан исботлайди, албатта.