Warning: mysql_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312 in /var/www/vhosts/fc-olmaliq.uz/httpdocs/includes/DB.php on line 38 «АГМК» Футбол клуби

Уринбосарлар

"Локомотив"га қарши баҳс 31 март куни ўтказилади

Тўртинчи турдан ўрин олган жамоамиз иштирокидаги баҳс 29 мартдан 31 мартга кўчирилди.
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси мазкур ўйинни ФИФА кунлари муносабати билан халқаро ўртоқлик ўйинлари ўтказаётган миллий терма жамоа сафида кўплаб темирйўлчилар борлиги сабаб кўчиришга қарор қилди. Тимур Кападзе бошчилигидаги миллий жамоамиз 23 март куни Сенегалга қарши ўйин ўтказди. Иккинчи учрашув 27 март куни Марокаш терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Терма жамоа аъзолари юртимизга 28 мартда қайтишади.
Мазкур беллашув 31 март куни ОКМК спорт мажмуасида 18:00да бошланади.