Уринбосарлар

Муваффақиятсизлик

Бугун жамоамиз ўз майдонида Суперлига 2-туридан ўрин олган "Навбаҳор"га қарши баҳсда майдонга тушди.
Олмалиқ шаҳрида янги формат остида ўтказилаётган илк учрашув бўлганлиги боис, ўйиндан аввал бадиий қисм ҳамда очилиш маросими ташкил этилди. Даставвал, мухлислар маҳаллий санъаткорлар ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Санаев ижросидаги қўшиқлардан баҳраманд бўлишди. Жамоалар саф тортишгач, сўз навбати Олмалиқ шаҳар ҳокими Мирағзам Мирозодович Миркасимовга берилди. Шаҳар ҳокими табригидан сўнг, давлат мадҳияси садолари остида Суперлига баҳсларига Олмалиқда расман старт берилди.
Ўйинга тўхталадиган бўлсак, жамоамиз дастлабки тур билан солиштирганда анча суст ва мазмунсиз ўйин намойиш этди. Рақибнинг зич ҳимоя ва тезкор қарши ҳужумлар билан ҳаракатланиши якунда наманганликларга қувонч бахшида этди.
Биринчи таймда ҳар икки жамоа асосий эътиборни хато қилмасликка қаратди. Иккинчи таймнинг 50-дақиқасида Владислав Касминин рақиб футболчисига нисбатан жарима майдони яқинида қўполлик ишлатди. Азизбек Турғунбоев жарима зарбасини кучли аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. 83-дақиқада захирадан майдонга тушган Зафар Полвонов ҳисобни тенглаштирди. Афсуски, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Дилшод Жабборов бурчакдан ошириб берилган тўпни Роман Абдулов қўриқлаётган дарвозага йўллаб, ўз жамоаси ғалабасини таъминлади.

АГМК – “Навбаҳор”-  1:2. 8320 томошабин.

Ҳакамлар: А.Рисқуллаев (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент вил.), Т.Гайнуллин (Тошкент), А.Эргашев (Тошкент).

АГМК: Роман Абдулов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (Қаҳрамон Баҳодиров, 60), Хуршидбек Мухторов, Музаффар Музаффаров (Отабек Зокиров, 59), Шохназар Норбеков (Зафар Полвонов, 81), Лутфулла Тўраев, Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Вадим Чемиртан.

"Навбаҳор": Ботирали Эргашев, Остон Ўрунов, Аюбхон Нўъмонов, Азизбек Турғунбоев, Ненад Иньяц (Азамат Алланиёзов, 86), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев (Дилшод Жабборов, 85), Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов, Томислав Пайович, Дарко Станоевич.

Голлар: З.Полвонов (82) – А.Турғунбоев (50), Д.Жабборов (90+2).

Огоҳлантиришлар: Дарко Станоевич (43).

Назоратчи – К.Смирнов.

Комиссар – А.Фролов.



Жамоамизнинг навбатдаги учрашуви 18 март куни Тошкент шаҳрида "Пахтакор" жамоасига қарши бўлиб ўтади.