Уринбосарлар

Эртага "Гелиос" билан ўйнаймиз

Эртага жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Анталияда давом этаётган ўқув-машғулот йиғинидан ўрин олган бу баҳсда Харьков шаҳрининг "Гелиос" жамоаси бизга спарринг рақиб вазифасини ўтайди. Бу жамоа билан ўтган йилги йиғинда ҳам ўртоқлик ўйини ўтказилганди. Ўша баҳсда ҳисоб очилмаганди. Украина чемпионати биринчи лигасида иштирок этаётган бу жамоа ҳозирда 18 жамоа орасида 22-турдан кейин 6-ўринни банд этиб турибди.
Харьковликларга қарши баҳс эртага Топкапе спорт мажмуасида 16:00да бошланади.