Уринбосарлар

Машғулотлар давом этмоқда

Жамоамизнинг Тошкент вилояти тоғли ҳудудида жойлашган "Олтин олма" мажмуасида олиб бораётган ўқув-машғулотлари давом этмоқда.
Кунига икки маҳалдан олиб борилаётган машғулотларда футболчиларга узоқ масофага югуриш ҳамда шейпинг машқлари орқали жисмоний юкламалар берилмоқда. Шунингдек, мажмуа қошидаги сунъий қопламали майдонда тўп билан турли кўринишдаги машқлар ўтказилмоқда. "Олмалиқ"нинг илк машғулот йиғини 29 декабрга қадар давом этади.