Уринбосарлар

"Обод" билан баҳс санаси ўзгарди

Жамоамизнинг 21-турдан ўрин олган Тошкентнинг "Обод" жамоасига қарши учрашуви санаси ўзгарди.
Олмалиқ шаҳрида 15-16 сентябрь кунлари оммавий тадбирлар ўтказилиши муносабати билан жамоамиз иштирокидаги учрашув 17 сентябрга кўчирилди. Ёшлар жамоаси иштирокида ўйин эса 18 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Асосий жамоалар баҳси ОКМК спорт мажмуасида 17:30да бошланса, ёшлар жамоалари тўқнашуви душанба 18 сентябрь куни 16:30да "Металлург" стадионида бўлиб ўтади.