Уринбосарлар

Ёшларимизда ғалаба

Бугун ёшлар жамоамиз Олмалиқ шаҳрида 16-тур учрашувини ўтказди.
"Бухоро" ёшларига қарши баҳсда жамоамиз футболчилари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувда жамоамиздан голларни Миржалол Мирюсупов, Жасурбек Умаров, Дадахон Юсупов (2та) киритган бўлса, воҳаликлар голига Акобир Тўраев ва Сухроб Неъматов муаллифлик қилди.