Уринбосарлар

Бугунги рақибимиз "Торпедо-БЕЛАЗ"

Ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш мутахассис Игорь Крушенко бош мураббийлигидаги "Торпедо-БЕЛАЗ" жамоасига қарши ўтадиган назорат ўйини Белоруссияда ташкиллаштирилаётган тўртинчи баҳс ҳисобланади. Айни дамда рақиб устози мамлакат бош терма жамоаси мураббийи ҳамдир. Жодино клуби расмий сайтидаги хабарга кўра Игорь Криушенко "Олмалиқ" билан ўйиндан сўнг, клубдаги ўрнини Андрей Зигмантовичга бўшатиб беришини маълум қилган.
Бу жамоа Белоруссия футболида ўз ўрнига эга жамоа ҳисобланади. Жорий мавсумда "Торпедо-БЕЛАЗ" 7-ўринда бормоқда. Ўтган мавсумда бу жамоа Белоруссия кубоги соҳибига айланган ва Европа Лигаси баҳсларида иштирок этган.
Жодино шаҳрида ўтадиган бу учрашув маҳаллий вақт билан 17:00да бошланади.