Уринбосарлар

Навбатдаги назорат баҳсида дуранг

Жамоамиз бугун Минск шаҳрида учинчи назорат учрашувини ўтказди.
Бу гал жамоамизга Туркманистон чемпионати вакил "Ахал" жамоаси рақиблик қилди. Аввалги ўйинларда бўлгани каби, бу учрашувда ҳам машғулотларда иштирок этаётган деярли барча футболчи иштирок этди. Қизиқарли кечган баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашди. Ўйиннинг 11-дақиқасида Зафар Полвонов томонидан урилган голга, 52-дақиқада Воҳид Уразахатов жавоб қайтарди.

Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 23 июль куни бўлиб ўтади. Спарринг рақиб Белоруссия чемпионатида еттинчи поғонада бораётган "Торпедо-Белаз" жамоаси бўлади.