Уринбосарлар

"Неман" йирик ҳисобда мағлуб этилди

Бугун жамоамиз Гродно шаҳрининг "Неман" жамоасига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
Белоруссия олий лигасида биринчи давра якунига кўра бешинчи поғонани банд этиб турган гродноликларга қарши ўйин голларга бой бўлди. Рақибдан ҳар томонлама устунликка эришган футболчиларимиз якунда 4:1 ҳисобида йирик ғалабани тантана қилишди. Жамоамиз голларига Камолиддин Мурзоев, Игорь Йелич, Виктор Клишин ва Шоҳназар Норбековлар муаллифлик қилишди.
Учрашувда йиғинда бўлиб турган барча футболчи иштирок этди.