Уринбосарлар

Жамоамиз машғулотларга киришди

Тўрт кунлик таътилдан сўнг, жамоамиз аъзолари иккинчи давра ўйинларига тайёргарликни бошлади.
Бугунги машғулотларда хорижлик футболчиларимиз иштирок этишмади. Улар 4 июлдан Минскда бошланадиган машғулотларда жамоа сафига келиб қўшилишади.
Биринчи давра якунига жамоамизни 4 нафар футболчи тарк этадиган бўлди. "Олмалиқ"да ижара асосида фаолият олиб борган Забиҳилло Ўринбоев "Бунёдкор"га, Дониёр Усмонов "Локомотив"га қайтди. Алибобо Раҳматуллаев билан эса амалдаги шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилинди. Шунингдек, Мурод Ражабов бошқа жамоага ижарага бериладиган бўлди.
Таркибга "Обод" жамоасидан Санжар Рихсибоев, "Металлург"дан Вусал Магеррамов ва "Шўртан"дан Зафар Полвонов таклиф этилди. Бу уччала футболчи иккинчи даврада жамоа таркибини кучайтиради деган умиддамиз.
Машғулотлар 4 июлга қадар Тошкент шаҳрида олиб борилади. 4 июлдан 25 июлгача ўқув-йиғин машғулоти Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида олиб борилади.