Уринбосарлар

Жамоа қисқа таътилга чиқди

Биринчи давра баҳслари "Олмалиқ" учун якунлангач, жамоа аъзоларига 4 кунлик таътил берилди.

Футболчилар машғулотларни 30 июндан бошлашади. 4 июль куни эрталаб жамоа аъзолари тиббий кўрикдан ўтишади. Шу куни кечки пайт эса 36 кишидан иборат "Олмалиқ" делегацияси Минск шаҳрига ёзги ўқув-машғулотларини ўтказиш учун жўнат кетади. 25 июлга қадар давом этиши кутилаётган йиғинда жамоамиз 4та ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Жамоа таркибидаги ўзгаришлар ҳақида кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.