Warning: mysql_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312 in /var/www/vhosts/fc-olmaliq.uz/httpdocs/includes/DB.php on line 38 «АГМК» Футбол клуби

Ўзбекистон кубоги

Кубок баҳсига мухлисларни чорлаймиз!

Эртага жамоамиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон кубоги ярим финал баҳсида майдонга тушади.
Пойтахтдаги муҳташам "Миллий" (аввалги "Бунёдкор") стадионида ўтган йилги финал иштирокчиси "Бунёдкор" жамоасига қарши баҳс юритади. Жамоамиз ўз тарихида иккинчи марта мамлакат кубогининг ярим финалига қадар етиб келди. 2008 йил илк марта ярим финалга чиққан жамоамизни айнан "Бунёдкор" тўхтатиб қолганди. Бу йилги кубок баҳслари бир учрашувдан иборат бўляпти. Бу баҳсда жамоамизга сиз азиз мухлисларнинг қўллаб-қувватлашингиз жудаям муҳим. Негаки, севимли жамоамизни Осиё кубокларида иштирок этиши учун икки ўйинни ғалаба билан якунлаши муҳим. Умид қиламизки, эртага рақиб майдонида АГМК футболчилари ёлғизланиб қолишмайди. 

Ўзбекистон кубоги. 1/2 финал
28 сентябрь. "Миллий" стадиони.
"Бунёдкор" - АГМК

Учрашув 18:30да бошланади.