Ўзбекистон кубоги

Чорак финалда "Машъал" билан учрашамиз

Бугун Ўзбекистон Профессионал Лигаси томонидан Ўзбекистон кубоги чорак финалига қуръа ташланди.
Қуръя натижаларига кўра жамоамиз бу гал ҳам кубок учрашувини ўз майдонида ўтказадиган бўлди. Рақиб Пролига вакили Муборакнинг "Машъал" жамоаси. Жамоамиз бундан 10 йил муқаддам ҳам чорак финалда бу жамоага қарши баҳс юритган ва икки ўйин натижасига кўра ярим финалга йўл олганди.

Чорак финал жуфтликлари қуйидагича:
"Пахтакор" - "Локомотив"
"Андижон" - "Бунёдкор"
АГМК - "Машъал"
"Қўқон-1912" - "Қизилқум"

Чорак финал баҳслари битта ўйиндан иборат. Тақвимга кўра мазкур учрашувлар 17-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.