Ўзбекистон кубоги

Виктор Кумиков: Бу ғалаба футболчиларни руҳлантиради

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида “АГМК” – “Насаф” (2:1) учрашуви ниҳоясига етгач, жамоамиз бош мураббийи  Виктор Кумиков матбуот анжуманида иштирок этди.
– Албатта ғалаба  қозониш ёқимли. Бу ғалабадан сўнг руҳий ҳолатимиз ҳам, кайфиятимиз ҳам юқори бўлади. Бизга руҳий куч беради. Ўтган учрашувларда гол ура олмаганимиз муваффақиятсизликларимизга сабаб бўлаётган эди. Бугун йигитларимиз буни уддалашди. Ўзларига бўлган ишонч пайдо бўлди. Ҳали финалгача кўп, қатор ўйинларни ўтказишимизга тўғри келади.  
Биз Лутфулла Тўраевга жавоб бердик, у Малайзияга йўл олди. Ўзаро тузилган шартномада бу кўзда тутилган эди. Вадим Чемиртан ҳам жамоамизни тарк этди. Унинг ўзи жавоб беришимизни сўради. У Молдавияга уйига кетди. Бу икки футболчи кетганлигини расман тасдиқлайман.