Warning: mysql_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312 in /var/www/vhosts/fc-olmaliq.uz/httpdocs/includes/DB.php on line 38 «АГМК» Футбол клуби

Ўзбекистон кубоги

Вали Келдиев: Тажриба ўз сўзини айтди.

Ўзбекистон кубоги 1/16 финалидан ўрин олган АГМК - "Норин" баҳси якунлангач, меҳмон жамоа бош мураббийи Вали Келдиев ўйин борасида ўз фикрини баён этди.
- Кўрганингиздек, қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Суперлига ва пролига жамоалари ўртасидаги баҳс ҳар доим шиддатли ўтган. АГМК жамоаси бежизга суперлигада 8 очко тўплаб юқори ўринларда кетмаяпти. Бу ўйинда футболчиларга эътирозим йўқ. Улар бугун яхши ўйин намойиш этишди. Бу баҳсда тажриба ўз сўзини айтди деб ўйлайман.