Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон кубогига қуръа ташланди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида мамлакат кубоги баҳсларига қуръа ташланди.
Аввалги йиллардан фарқли равишда ўтказилиши кутилаётган Ўзбекистон кубоги баҳсларида жамоамиз дастлабки ўйинини 1/16 финал босқичида Ҳаққулободнинг "Норин" жамоасига қарши ўтказади. Кубок баҳсларида ярим финалга қадар ғолиб бир ўйин натижасига кўра аниқланади. 
"Норин"га қарши баҳс 15 апрель куни Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтади.