Ўзбекистон кубоги

Виктор Кумиков: "Бу баҳсда натижа муҳим эди"

Учрашув якунлангач, жамоамиз бош мураббийи фикрлари билан қизиқдик.
- "Цементчи" жамоаси ўз майдонида тажавузкор ва шиддатли футбол намойиш этишидан хабардор эдик. Ўтган йилларда бу жамоа кубок баҳсларида кўплаб олий лига жамоаларини мағлуб этган. Бугунги баҳсда жамоамий ва тартибли ўйин ташкил этган ҳолда,натижа учун тўп тепдик. Ҳужумкор ўйин намойиш этишга майдоннинг ҳолати ҳам ҳалал берарди. Жамоа бугун илк ғалабасини қўлга киритди. Ижобий натижалар давомий бўлиши учун ишлашда давом этамиз.