Ўзбекистон кубоги

"Цементчи" мағлуб этилди

Ўзбекистон кубоги 1/16 финал босқичида жамоамиз ғалаба қозонди.
Қувасой шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда Виктор Клишин томонидан урилган гол жамоамизни кейинги босқичга олиб чиқди.
Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак "Цементчи" жамоамизга етарлича қаршилик кўрсата олди. Ўз мухлислари қаршисида мағлубиятга учрашни истамаган қувасойликлар бутун ўйин давомида ҳужумкорлик намойиш этишди. Кўп ҳолларда уларга тажриба етишмади дейиш мумкин. Шунингдек, майдоннинг ҳолати ҳам тартибли футбол намойиш этишга тўсиқ бўлди.
Майдон ҳолатидан келиб чиққан ҳолда жамоамиз асосан ижобий натижага эришиш йўлида эҳтиёткор ўйин намойиш этди.
8-дақиқада қанотдан Муҳаммад Исаев ошириб берган тўпни Виктор Клишин бош билан дарвозага йўллади. Бу гол ўйинда ягона бўлди.

Жамоамиз 1/8 финалида Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши баҳс юритади. Бу беллашув 21-22 май ва 30-31 май саналарида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

"Цементчи" (Қувасой) – "Олмалиқ" – 0:1. 2772 томошабин.

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент) – 8,5, А. Сидоров (Тошкент) – 8,3, Д. Сайлалов (Тошкент) – 8,3, О. Тўйчибоев (Фарғона) - 9

Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

"Цементчи": Д.Мамаюсупов, Р.Мелибоев, А.Раҳимов (Ж.Юсуфжонов, 76), С.Сотволдиев (Д.Исоқов, 63), А.Юсупов, У.Матмусаев, М.Зокиржонов, З.Нурматов, Н.Ибрагимов (О.Аҳмаджонов, 80), Э.Мамасолиев, Д.Маматов.

"Олмалиқ": А.Тўраев, А.Ҳожиакбаров, В.Клишин, К.Мурзоев, И.Иномов, Ғ.Ғуломов, Р.Бердимуродов, М.Исаев (Д.Усмонов, 78), И.Йелич, В.Касминин, Х.Мухторов

Гол: В. Клишин (8).

Огоҳлантиришлар: С. Сотиволдиев (60), Д. Маматов (90 + 3) - В. Косминин (35).