Ўзбекистон кубоги

Кубокда жавоб баҳсида ҳам дуранг

Бугун жамоамиз Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб учрашувини ўтказди.
Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши иккинчи баҳсда ҳам дуранг қайд этилди. Афсуски, бу ҳисоб жамоамизни кейинги босқичга чиқиши учун етарли бўлмади. Учрашувда ҳисобни меҳмонлар очишди. 35-дақиқада жаримадан Искандар Холмирзаев дарвозани ишғол этди. 55-дақиқада Шоҳназар Норбеков ҳисобни тенглаштирди. 75-дақиқада Игорь Йелич пенальтидан гол уриб жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Пенальтидан аввал бош ҳакам Владислав Касминин ва Шоҳрух Холматовни майдондан четлатди. Учрашувнинг асосий вақти якунига етгач, Владислав Цейтлин тўхталишлар учун 6 дақиқа қўшиб берди. Рақиб жамоадан Жасур Қурбонов 90+6 дақиқада жамоасига муваффақият келтирувчи голни уришга эришди.