Ўзбекистон кубоги

Дастлабки баҳсда дуранг

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал дастлабки учрашувини Самарқандда "Динамо"га қарши ўтказдик.
Қизиқарли кечган баҳсда стадионга ташриф буюрган ишқибозлар иккита гол кўришди. Дастлаб, 11-дақиқада Шоҳрух Холматов гол уриб мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 45+1-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилди. Иккинчи таймда катта устунликка эга бўлган бўлсакда, яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда футболчиларимиз оқсашди. Биргина Шоҳназар Норбеков уч марта дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади.
Сафарда қайд этилган дуранг, жамоамиз учун ижобий натижа дейиш мумкин. 31 май куни Олмалиқ шаҳрида жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув 18:30 бошланиши режалаштирилган.