Олий лига

Виктор Кумиков: “Ғалабани қўлдан чиқарганимиз аламли”

"Нефтчи" - "Олмалиқ" баҳсидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков журналистлар саволларига жавоб берди.
- Албатта ғалабага жуда яқин келганда уни қўлдан бой бериш жуда алам қилди. Қарши ҳужумларимизда иккинчи голга яқин келдик. Навбатдаги тўпни  киритишга футболчиларимиз ҳаракат қилишди. Бироқ буни уддалай олмадик. Ўйин дуранга мос бўлди. Менимча, қайд этилган натижа хар иккала жамоа учун ҳам қониқарли кўриниш олди. Аввалги статистикаларга эътибор берсак, "Олмалиқ" Фарғонада доимо мағлуб бўлган. Бугун эса дуранг. Менимча, ёмон эмас. 
"Олмалиқ"нинг чемпионатдаги иштироки? Биз янги жамоа туздик. Ўтган йилдан бери жамоада катта ўзгаришлар бўлди. Янги таркибни шакллантириб олиш учун вақт керак бўлади.