Олий лига

Фарғонадан дуранг билан

8-турдан ўрин олган асосий жамоалар баҳсида дуранг қайд этилди.
Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтган учрашувда кучлар тенг келди. "Нефтчи" жамоасига қарши сафар ўйинларида жамоамиз учун нохуш анъана мавжуд эди. Водийдаги 10-тўқнашувда бу нохушлик барҳам топди. Жамоамиз шу пайтгача Фарғонадан очко олиб қайтмаган эди. Учрашувда жамоамиз ғалаба қозониши ҳам мумкин эди, бироқ. Учрашувнинг 10-дақиқасида Дилшод Жўраев тўпни дарвоза томон тепди. Дарвозабон қайтарган тўпни Музаффар Музаффаров ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Баҳс давомида яна бир неча марта ҳисобни ошириш имконияти юзага келди. Афсуски, бундан футболчиларимиз унумли фойдалана ошлишмади. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида учрашув ҳаками жамоамиз дарвозаси томон пенальти белгилади. Пенальтини Шерзод Ҳакимов голга айлантирди. Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва жамоалар биттадан очко бўлишиб олишди.

"Нефтчи" (Фарғона) – "Олмалиқ" – 1:1. 1250 томошабин.

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент) – 8,5, А. Усмонов (Тошкент) – 8,6, Т. Гайнулин (Тошкент) – 8,6, А. Лупашко (Тошкент) - 9

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Голлар: Ш. Хакимов (81 пенальти) – М. Музаффаров (10, ўз дарвозасига).

Огоҳлантиришлар: Ш. Ҳакимов (81), М. Мамазулумов (иккиси - «Нефтчи», 90).

Учрашувнинг энг яхши футболчилари: Ҳ. Каримов – Ш. Муллажонов.