Олий лига

Виктор Кумиков: “Охирги нуқтани қўйишда оқсадик”

Учрашувдан кейин жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков ўйин ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
-Афсуски биз ғалаба қозона олмадик. Вазиятларга эга бўлдик. Аммо охирги нуқтани қўйишга оқсадик. Жамоалар тенг кучга эга эди, деб айта оламан.  Уч ўйиндан буён гол ўтказмаганимиз яхши ҳолат. Аммо бугун гол уролмаганимиз бироз ташвишли дейишимиз мумкин. Машғулотларда айнан шу ҳолатларни яхшилашга эътибор қаратамиз. Бу каби учрашувларда битта гол ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин эди.