Олий лига

"Обод" мағлуб этилди

Жорий мавсумда жамоамиз сафардаги илк ғалабасини тантана қилди.
Тошкентнинг "Обод" жамоасига қарши ўтган баҳсда Владислав Касминин томонидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Учрашув ҳар икки жамоанинг эҳтиёткорлиги остида кечди. Биринчи бўлимда Камолиддин Мурзоев ва Шота Григалашвилида дарвозани ишғол этиш имкони пайдо бўлди. Афсуски дарвоза томон сўнгги зарбани йўллашда бироз тезлик ва аниқлик етишмади. Иккинчи таймнинг 69-дақиқасида Раҳматулло Бердимуродовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини белоруссиялик легионеримиз бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Ҳисоб очилгач, рақиб ҳужумлари бироз хавфли кўриниш олди. Ҳимояда тартибли ҳаракат қилган жамоамиз ҳисобни бошқа ўзгаришига йўл қўймади.

Мазкур ғалаба билан жамоамизнинг сафар ўйинларидаги ғалабасиз серияси тўхтатилди. "Олмалиқ" меҳмонда охирги марта 2016 йил 16 июнда "Андижон" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. 10 учрашувдан иборат ғалабасиз серия якун топди.

6-тур. 14 март

"Обод" (Тошкент) – "Олмалиқ" – 0:1. 731 томошабин.

Ҳакамлар: Д.Пислегин – 8,5, Т.Галеев – 8,6, А.Пўлатов – 8,6, А.Наджафалиев (барчаси - Тошкент шаҳри) - 9

Назоратчи: Ш. Жумаев (Шаҳрисабз).

ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

"Обод": 1. Ш. Абдуллаев, 2. А. Ҳусинов (13. И. Исмоилов, 28), 3. А. Ғофуров, 4. Ф. Мираҳматов, 5. Ғ. Умиров, 8. Д. Ҳасанов, 10. С. Эрматов, 11. Ш. Норхонов, 19. С. Қаҳҳоров, 20. И. Бикмайкин (7. С. Рихсибоев, 62), 21. Н. Хаипов (6. Ш. Жалилов, 75).

Захирадагилар: 12. А. Ахмедов, 16. Д. Омонов, 23. А. Саидкаримов, 44. Т. Васильев.

"Олмалиқ": 46. Х. Ходжаев, 2. А. Ҳожиакбаров (33. Д. Усмонов, 87), 5. Д. Жўраев, 8. Ш. Григалашвили (10. Ш. Норбеков, 80), 15. Ф. Мусабеков (7. А. Раҳматуллаев, 73), 17. К. Мурзоев, 18. Ш. Муллажонов, 19. И. Иномов, 55. Р. Бердимуродов, 88. И. Йелич, 90. В, Касминин.

Захирадагилар: 45. А. Тўраев, 9. З. Ўринбоев, 21. Ғ. Ғуломов, 94. Х. Мухторов.

Гол: В. Касминин (69).

Огоҳлантиришлар: К. Мурзоев (18), С. Эрматов (51), Ш. Норхонов (73), Ш. Норбеков (90 + 1).

Учрашувнинг энг яхши футболчилари: А. Ғофуров – В. Касминин.