Олий лига

Виктор Кумиков: “Насаф”дек жамоа устидан ғалаба қозонишимиз муҳим эди”

Учрашув якунлангандан сўнг жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.

"Бугун албатта ғалаба қозонишимиз шарт эди. Яхши ўйнабми ёки ёмонми фарқи йўқ, ютишимиз керак эди. Рақиб кучли, узоқ йиллардан буён Ўзбекистон чемпионнинг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Қувонарлиси шундай жамоани мағлуб эта олдик. 
Абдуқаҳҳор Хожиакбаровни ярим ҳимояда ўйнатаяпмиз, сабаби бизда бу жойда ўйнайдиган футболчи ҳозирча йўқ. Бой клуб эмасмиз. Шота Григалашвилини нега алмаштирдим? У анча вақт даволанди, шу боис бугун тўлиқ ўйнамади. 
Бошқа дарвозабон тушди? Ҳаммага имконият беришимиз керак. Забиҳилло Ўринбоев жароҳат олди ва машғулотларда иштирок этмади. 
Агар Ўзбекистоннинг кучли клубларидан бирини мағлуб эта олган бўлсак нима учун бошқаларни юта олмаслигимиз керак?".