Олий лига

Рўзиқул Бердиев: “Бундай ўйин билан биринчи ўринда бўлиш қийин"

Учрашув якунлангач, "Насаф" бош мураббийиРўзиқул Бердиев ўйин ҳақида қуйидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Олмалиқ"ни табриклайман. Рақиб бизни хато қилишимизни кутди, ўша хатоимиз эвазига жазолади. "Олмалиқ" бугун яхши ҳимояланди, вазиятлар бўлди, аммо голга айлантира олмадик. 
Одил Ҳамробеков иккита тўлиқ ўйин ўтказди, шу боис захирада қолдирилди. Бизда уч нафар таянч ярим ҳимоячилар бор. Бугун Ғаниев ва Раҳматуллаевга ишонч билдирдим. 
Шаҳбоз Эркинов кеча ўйинолди машғулотлар вақтида жароҳат олди. Унинг ўрнида ўйнаган Бобир Абдухолиқов бугун ёшлик қилди. 
Бугун ғалабага лойиқ ўйин кўрсатмадик. Бироқ бундай ўйин билан биринчи ўринда бўлиш қийин. 
Иккинчи бўлимда "Баха сен энг зўрисан" дедим? Бу ҳакамга эмас (кулади) Баҳром Абдураҳимовга эди".