Олий лига

Нохуш анъана барҳам топди

Жамоамизнинг узоқ муддатли ғалабасиз серияси "Насаф"га қарши баҳсдан сўнг барҳам топди.
"Олмалиқ" охирги марта 2016 йил 22 октябрда ўз майдонида "Шўртан" жамоасини мағлуб этганди. Шундан сўнг, кетма-кет 8 ўйинда рақибни таслим этиш жамоамизга насиб этмаётганди. Бу нохуш серияга бугун "Насаф" устидан қозонилган ғалаба билан нуқта қўйилди. 
Учрашув кутилганидек, қийин ва курашларга бой тарзда кечди. Элитанинг кўп йиллик бронза медали соҳиби бўлган қаршиликлар майдонда тўпни назорат қилиш борасида устунликка эга бўлдилар. Жамоамиз футболчилари эса ҳимояда мустаҳкам ўйин намойиш этиш билан бирга тезкор хавфли ҳужумларни уюштириб туришди. Ўйиннинг дастлабки 45 дақиқасида ҳисоб очилмади. Иккинчи таймни фаол бошлаган жамоамиз аъзолари 50-дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Камолиддин Мурзоев рақиб ҳимоясидаги хатоликни гол билан жазолади. Ўйиннинг қолган қисмида дарвозага бошқа тўп киритилмаган бўлсада, хавфли вазиятлар кўплаб содир этилди. Ўйин юқори темпда ўтганлигини ҳакам томонидан кўрсатилган сариқ карточкаларнинг кўплигида ҳам кўриш мумкин.
Жамоамиз ушбу ғалабадан сўнг очколарини 4тага етказиб олди. Навбатдаги ўйин 14 апрель куни Тошкентда "Обод" жамоасига қарши бўлиб ўтади.

5-тур. 7 апрель

"Олмалиқ" – "Насаф" (Қарши) – 1:0. 2403 томошабин.

Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент) – 8,6, М. Саидқосимов (Тошкент) – 9,0, Р. Шояхметов (Тошкент) – 8,7, Ш. Насибуллаев (Наманган) - 9

Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

"Олмалиқ": 46. Х. Ходжаев, 2. А. Ҳожиакбаров, 5. Д. Жўраев, 8. Ш. Григалашвили (7. А. Раҳматуллаев, 65), 15. Ф. Мусабеков (10. Ш. Норбеков, 71), 17. К. Мурзоев (11. В. Клишин, 86), 18. Ш. Муллажонов, 19. И. Иномов, 55. Р. Бердимуродов, 88. И. Йелич, 90. В. Касминин.

Захирадагилар: 45. А. Тўраев, 21. Ғ. Ғуломов, 77. М. Исаев, 94. Х. Мухторов.

"Насаф": 35. С. Қувватов, 2. А. Шораҳмедов, 6. А. Ғаниев (7. О. Ҳамробеков, 84), 10. Д. Раҳматуллаев, 18. Б. Абдураҳимов, 22. И. Голбан, 23. Ш. Аъзамов, 27. И. Рашидхонов (20. И. Кенжабоев, 61), 31. С. Раҳматов (34. Ф. Сайфиев, 46), 45. Б. Абдухолиқов, 69. Д. Черан.

Захирадагилар: 25. Э. Суюнов, 4. М. Каримов, 5. Ғ. Ғайбуллаев, 38. Д. Нарзуллаев.

Гол: К. Мурзоев (50).

Огоҳлантиришлар: И. Йелич (64), Р. Бердимуродов (80) – С. Раҳматов (43), Б. Абдураҳимов (64), Д. Черан (80), Д. Раҳматуллаев (86).

Учрашувнинг энг яхши футболчилари: К. Мурзоев – Д. Черан.