Олий лига

"Насаф" билан ўйинни Намозов бошқаради

Бешинчи турни жамоамиз ўз майдонида Қаршининг "Насаф" жамоасига қарши ўтказади.
Бу баҳсни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи ЎзПФЛ томонидан тасдиқланди. Учрашув бош ҳаками пойтахтлик Бахтиёр Намозов, унга қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Равиль Шаяхмитовлар кўмаклашади. Захира ҳаками Наманган шаҳридан Шавкат Насибуллаев. Учрашув назоратчиси Ибрагим Шарипов Бухоро шаҳридан. ЎзПФЛ вакили Бобур Ҳайдаров.
Бу тўқнашув Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида 7 апрель куни 18:00да бошланади.