Олий лига

Виктор Кумиков: "Ўзбекистон вице-чемпиони билан дуранг ўйнадик"

"Таркибимиз янги эканини барча билади. Бугун биз Ўзбекистон вице-чемпионига қарши ўйнадик. "Бунёдкор" ОЧЛда ўйнаймоқда. Бизга бугун маҳорат ва класс етишмади.
Жамоамизда плеймейкер бор - Григалашвили. Бироқ у мавсум бошига яқин жароҳат олди. Шу боис унинг хизматларидан фойдалана олмаяпмиз. Қолган ярим ҳимоячилар, Йеличдан ташқари, ўз даражаларида ўйнай олишмаяпти", - дейди Кумиков.