Олий лига

Андрей Микляев: "Анча хотиржам ўйнадик"

- Натижадан қониқдик. Керакли ва муҳим уч очкони қўлга киритдик. Гол уриб олганимиздан кейин бизга анча осон бўлди. Жамоамиз анча хотиржам ўйнади.
Муҳаммадиев нега кўринмади? Шуҳрат Муҳаммадиев "Бунёдкор"га қарши назорат бахсида жароҳат олгани сабабли сафдан чиқди. Умид қиламиз, кейинги учрашувгача Муҳаммадиев сафга қайтади. Диёр Туроповнинг ўйинидан кўнглим тўлди. Дебют учрашуви учун яхши ўйнади, деб бемалол айта оламан.
Кўплаб футболчиларимиз терма жамоа ихтиёридан келишди. Шу боис аксарият футболчиларни захирада қолдирдик. Фақатгина Нестеровни бошланғич таркибда қўйдик.
"Истиқлол" билан ўйин олдидан нима ҳавотирга солмоқда? Катта муаммолар йўқ. Ҳаммаси жойида. Бизда футболчилар бир-бирларини ўрниларини тўлдира олишади. Шунинг учун ҳам биз барчага тенг имконият беришга ҳаракат қиламиз. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардимки, Икром Алибоев ҳам жуда яхши ўйин ўтказди.