Олий лига

Виктор Кумиков: "Бугун жамоамиз руҳий тарафлама рақибга ютқазди"

- Тўғрисини айтганда, ўйин ҳақида нимадир дейиш қийин. Мухлисларимиз ва раҳбарият олдида уятли ҳолатга тушиб қолдик. Бугун руҳий тарафлама рақибга ютқазиб қўйдик. Жарима зарбаларидан ўтказиб юборилган голлар қимматга тушди. Кераксиз жойларда қоидани бузганимиз бизга панд берди. Рақибнинг жарима зарбасидан тепган тўплари дарвоза тўридан жой олаверди. Жамоамиз бугун рақибга психологик жиҳатдан мағлуб бўлди. Футболчиларимиз ўз кучларига бўлган ишончни йўқотиб қўйишди. Ишончсизлик натижасида ўйинимиз қовушмади.
Жамоамизда муҳит яхши. Дарвозабон бугун яхши ўйин кўрсата олмади. Акбар Тўраевни захирага оламанми? Кейинги ўйинда ўйлаб кўрамиз.