Олий лига

Сафардан йирик мағлубият билан

Афсуски, жамоамизнинг жорий мавсумдаги ғалаба қозона олмаслик серияси бу турда ҳам давом этди. Ўтган турлар билан солиштирганда бу баҳсда футболчиларни умуман таниб бўлмай қолди. Бу галги рақиб Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бўлди. Ўтган мавсумда чемпион ва кубок соҳиби бўлган темирйўлчилар 5:0 ҳисобида ғалаба қозондилар. Голлардан 4таси стандарт вазиятлардан ўтказиб юборилди. Умумий хулоса қиладиган бўлсак, жамоа рақибга деярли қаршилик кўрсата олмади. 
Умид қиламизки, жамоадаги бу ҳолатни мураббийлар штаби тез орада ижобий томонга ўзгартириш чораларини ишлаб чиқади. Негаки, жамоамизни кейинги турда ўз майдонимизда турнирнинг яна бир пешқадами Қаршининг "Насаф" жамоасига қарши ўйин кутмоқда.

"Локомотив" (Тошкент) – "Олмалиқ" – 5:0. 1252 томошабин.

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий) – 8,7, О. Жумаев (Навоий) – 8,6, Р. Самандаров (Навоий) – 8,6, Д. Клепиков - 8 (Тошкент)

Назоратчи: Р. Айтеков. 

ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

"Локомотив": И.Нестеров, К.Махарадзе, И.Алибоев (С.Абдуллаев, 81), С.Мирзаев (Ж.Машарипов, 55), С.Мустафоев, И.Тўхтахўжаев, М.Бобожонов (М.Бикмаев, 59), Қ.Рўзиев, Ш.Файзиев, М.Коне, Д.Туропов.

Захирадагилар: М.Икромов, Б.Йўлдошев, Г.Кризо, О.Зотеев.

"Олмалиқ": А.Тўраев, А.Ҳожиакбаров, Ш.Григалашвили, К.Мурзоев (В.Клишин, 84), И.Иномов, Ғ.Ғуломов (З.Ўринбоев, 46), Р.Бердимуродов, М.Исаев (Д.Усмонов, 73), И.Йелич, В.Касминин, Х.Мухторов.

Захирадагилар: Х.Ходжаев, Д.Жўраев, А.Раҳматуллаев, Ш.Норбеков.

Голлар: И. Тўхтахўжаев (15), И. Алибоев (35), С. Мирзаев (54), Ж. Машарипов (76-пенальти), М. Бикмаев (90 + 1).

Огоҳлантиришлар: Ж. Машарипов (83) – М. Исаев  (37), В. Касминин (43), И. Иномов (74), А. Ҳожиакбаров (83).

Учрашувнинг энг яхши футболчилари: И. Алибоев – И. Йелич.