Олий лига

Сергей Лушчан: "Шомуродовни терма жамоа манфаати туфайли захирадан майдонга туширдик"

"Бунёдкор" иккинчи бўлимда яхши ўйнади, биринчи таймда эса рақиб қанотларни ёпиб қўйди. Ўзимизга келгунимизча иккинчи тайм бошланди. Рақиб жарима майдони ичида бироз айёр ўйнаш етишмади. Ўйин менга ёқди, тўғрилаш керак бўлган хатолар бор. Энди бизни ОЧЛ доирасидаги баҳс кутмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳозир муҳим ўйинларга тайёргарлик кўрмоқда. Шу боис терма жамоа устозлари билан суҳбатдан сўнг кичик жароҳати бор бўлган Шомуродовга бироз дам беришга қарор қилдик. Таркибда унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчилар бор", - дейди Сергей Лушчан.