Олий лига

Жиззахдан илк ғалаба билан

Бугун жамоамиз Суперлига 21-туридан ўрин олган учрашувини сафарда Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасига қарши ўтказди.
Қизиқарли кечган баҳс, жамоамиз учун муваффақиятли якун топди. Кетма-кет уч ўйинда ғалаба қозонган футболчиларимиз бу гал ҳам шиддатли ўйин намойиш этишди. Зоҳир Пиримов, Музаффаржон Музаффаров ва Жасур Ҳасановлар томонидан урилган голларга рақиб пенальтидан бир бора жавоб қайтарди. Бу ғалаба жамоамизнинг элитадаги фаолияти давомида Жиззахда қўлга киритилган дастлабки ютуғи бўлди.

"СЎҒДИЁНА" – АГМК 1:3

Жиззах. “Сўғдиёна” стадиони. 2308 томошабин.

Ҳакамлар: Владислав Цейтлин, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Фирдавс Норсафаров.

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Зоҳир Пиримов, 30 (0:1). Музаффар Музаффаров, 51 (0:2). Жасур Ҳасанов, 65(0:3). Никола Милинкович, 77 (пенальти, 1:3).

"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Элёр Орифов, Тоҳир Шамсиддинов, Санжар Рашидов, Иззатилла Абдуллаев, Сернас Дарвидас (Шоҳруз Норхонов, 46), Ким Донг Хи (Сардорбек Азимов, 36), Милаш Симонович, Никола Милинкович, Ихтиёр Тошпўлатов (Ойбек Нурматов, 60).

АГМК: Роман Абдулов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Азамат Исроилов, Музаффар Музаффаров (Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 80), Зафар Полвонов (Милош Трифунович, 46 (Абдумалик Абдуллаев, 85), Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев, Зоҳир Пиримов, Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Йован Жокич. 

Огоҳлантиришлар: Сардор Қулматов (56), Сардорбек Азимов (75) – Лутфулла Тўраев(44),Владимир Бубанья (56), Йован Жокич (74), Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (80).