Олий лига

Керакли очколарни йўқотдик

PEPSI Суперлига 16-туридан ўрин олган АГМК ва “Нефтчи” учрашуви якунлангач, жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.  

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қуйидагича фикр билдирди:
  
- Ўз уйимизда очко йўқотдик. Бунинг учун стадионга ташриф буюрган ишқибозларимиздан узр сўрайман. Афсуски, дуранг билан қаноатланишга мажбурмиз. Биринчи бўлимни анча яхши ўтказгандик. Кейин эса хатолар эвазига гол ўтказиб юбордик. Ўйин охири анча шиддатли бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам олдинга ташланди. Энди келаси учрашувларда бугун йўқотилган очколар ўрнини тўлдиришимиз лозим бўлади.