Олий лига

"Локомотив"га имконият бой берилди

15-турдан ўрин олган баҳсда, жамоамиз Тошкентда амалдаги чемпион "Локомотив"га қарши майдонга тушди.
Жамоада юзага келган ўзгаришлар натижасида бу ўйин АГМКнинг янги бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг дебют учрашуви бўлди.
Ўйинга жиддий ҳозирлик кўрган жамоамиз, дастлабки 45 дақиқаликда рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди. Иккинчи тайм бошида Йован Жокичнинг аниқ зарбасидан сўнг, ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олдик. Афсуски, шундан кейинги дақиқаларда футболчилар қўпол хатоларга йўл қўя бошлашди. Натижада мезбонлар икки марта дарвозамизни ишғол этишга эришди.
Ёзги танаффус арафасида бу сўнгги ўйин эди. Жамоа аъзоларига 4 кунлик таътил берилди. Машғулотлар 17 июндан Тошкентда давом эттирилади.
Жамоамизнинг навбатдаги учрашуви 8 июлда Олмалиқ шаҳрида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Суперлига. 15-тур

12 июнь (сешанба)

“ЛОКОМОТИВ” – АГМК 2:1

Тошкент шаҳри. “Локомотив” стадиони. 4180 томошабин.

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Олим Абдувасилов, Санжар Шоюсупов, Элёр Турсунов.

Назоратчи – Сайфуддин Эрматов.

Комиссар – Шерзод Ражабов.

Голлар: Йован Жокич,48 (0:1). Марат Бикмаев, 57 (пенальти, 1:1). Нивалдо, 68 (2:1).

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Бобурбек Йўлдошев, Нивалдо (Азизбек Амонов, 82), Икром Алибоев (Игорь Йелич, 89), Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов (Ҳусниддин Ғофуров, 66), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев.

АГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Музаффар Музаффаров (Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 46), Зафар Полвонов, Шохназар Норбеков, Лутфулла Тўраев (Санжар Риҳсибоев, 74), Владимир Бубанья, Владиcлав Касминин, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Отабек Зокиров (Абдумалик Абдуллаев, 78)

Огоҳлантиришлар: Марат Бикмаев (23) - Владимир Касминин(15), Лутфулла Тўраев (73), Шохназар Норбеков (84).