Warning: mysql_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312 in /var/www/vhosts/fc-olmaliq.uz/httpdocs/includes/DB.php on line 38 «АГМК» Футбол клуби

Олий лига

Руслан Шаймарданов: Кейинги баҳсларда керакли натижа учун курашамиз

АГМК - "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, жамоа бошлиғи Руслан Шаймарданов ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Зафар Полвонов иштирок этди.
- Биринчи таймда футболчиларнинг ўйини қовушмади. Иккинчи таймдаги ўзгаришлар ўйинимизни кучайтирди. Агар илк дақиқаларданоқ иккинчи таймдагидек ўйнаганимизда мағлуб бўлмасдик. Кейинги ўйинларда фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқамиз. "Бунёдкор"ни бугунги ғалаба билан табриклайман.

Зафар Полвонов: - Бугун майдонга ғалаба қозонишни мақсад қилиб тушгандик. Афсуски, яратилган вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Қолган ўйинларда ижобий натижа учун курашамиз.