Олий лига

Миржалол Қосимов: Бугунги ғалаба учун шогирдларимга раҳмат

АГМК - "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Филип Раевац иштирок этди.
- Албатта бугун жуда оғир ўйин кечди. Билардик, АГМК жамоаси жисмонан бақувват, қолаверса стандартларда жуда кучли ўйнадийдиган жамоа. Лекин шунга қарамасдан биз бу ўйинга тайёргарлик кўрдик. Яна бир нарса бу баҳсга тайёрланишимизга оз вақт қолганди 2 кун... Шу нарсаям хавотирга солаётганди. Лекин йигитларга раҳмат айтаман, футболчилар шогирдларимга. Биз талаб қилган ўйинни намойиш этишди. Тўпни назорат қилиб асосан ерлатиб комбинацион ўйин кўрсатдик. Мухлисларга ҳам раҳмат, стадионга келиб қўллаб-қувватлашгани учун. Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни яқинлашиб келаётган улуғ айём билан табриклайман.  

Филип Раевац: - Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин. Жамоадошларимга раҳмат. Бугун барча зўр ўйнади. Ғалаба учун ҳаракат қилдик ва бунга эришдик.