Олий лига

АГМК - "Бунёдкор" 1:2

Бугун жамоамиз ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасига қарши Пепси Суперлига 12-туридан ўрин олган учрашувни ўтказди.
Учрашув дастлабки дақиқаларданоқ қарама-қарши ҳужумлар билан бошланди. Очиқ футбол намойиш этилган ўйиннинг биринчи таймида рақиб ўз вазиятларидан унумли фойдаланди. Филип Раевац икки марта ҳимоячилардан осонлик билан ўтиб кетди ва дарвозани ишғол этди. Иккинчи тайм бошиданоқ амалга оширилган ўзгаришлар жамоамиз ўйинини ижобий томонга ўзгартирди. 63-дақиқада Зафар Полвонов ҳисобни қисқартиришга эришди. Афсуски, ўйин давомида кўплаб голли вазиятлардан фойдаланишда футболчилар яна оқсашди.

АГМК – “БУНЁДКОР”  - 1:2 (0:2)

15 май. Олмалиқ шаҳри. АГМК стадиони. 8768 томошабин.

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев (Фарғона), Равшан Кападзе (Фарғона), Шоҳруҳ Аъзамов (Фарғона).

АГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Хуршидбек Мухторов, Музаффар Музаффаров (Санжар Рихсибоев, 46), Шохназар Норбеков (Отабек Зокиров, 57), Лутфулла Тўраев, Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов (Зафар Полвонов, 46), Вадим Чемиртан.

"Бунёдкор": Суҳроб Султонов, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Муроджон Тошматов (Санжар Қодирқулов, 76), Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Даврон Умиров, 65), Филип Раевац (Шаҳзодбек Нурматов, 81).

Голлар: З.Полвонов (63) - Филип Райевац (14, 34).

Огоҳлантиришлар: Л.Тўраев (43),А.Хожиакбаров (90+2) – М.Қосимов (62).

Назоратчи – Ноил Лутфуллин (Тошкент).

Комиссар – Роман Черников.