Олий лига

Виктор Кумиков: Дарвозани ишғол этишда оқсаяпмиз.

АГМК - "Сўғдиёна" учрашуви якунлангач, жамоамиз устози Виктор Кумиков ва футболчи Шоҳназар Норбеков матбуот анжуманида иштирок этди.
- Одатда ғалаба қозонилмаган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қатнашиш ва нега ғалаба қозона олмаганингни гапириш оғир. Бухорода 60 дақиқа ўйинни ютиб тургандик. Кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Билмадим, негадир яқин масофадан ҳам гол ура олмаяпмиз. Бизга эса оддий вазиятларда ҳам гол уришяпти. Жамоага кўз тегдими, ҳужумда кўплаб вазиятлар яратсакда гол ура олмаяпмиз. Ҳимояда тартибли ўйнаяпмиз. Футболчиларни ҳам алмаштирдик. Бу ўйинда тўрт ҳужумчини бир вақтда майдонда бўлган ҳолат ҳам бўлди. Вазиятлар бор, аммо натижа... Бу гаплар натижа йўқлиги учун баҳона эмас. Футболчиларга тушунтиряпман. Жамоа ҳозирда қийин ҳолатда, бундан чиқиб кетиш учун охиригача курашиш керак.

Шохназар Норбеков: - Жамоага омад етишмаяпти, деб ўйлайман. Гол уриш учун кўплаб вазиятларга эгамиз, аммо бундан унумли фойдалана олмаяпмиз. Ғалаба етишмаяпти бизга. Бир ўйинни муваффақиятли ўтказиб олсак, ҳаммаси изига тушиб кетади деб ўйлайман.