Олий лига

Сергей Лушан: Натижадан қониқдим..

АГМК - "Сўғдиёна" учрашуви якунлангач, меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан ва футболчи Руслан Мелзитдинов матбуот анжуманида иштирок этди.
-
"Жуда оғир ўйин. Кучга таянган ҳолда ўйин намойиш этадиган жамоага қарши ўйнадик. Таркибида бунчалик кўп бўйдор футболчиларни фақат Англияда кўргандим. Шунга қарамай бугун очко қўлга киритдик.

Натижадан қониқдим. Жамоамда у қадар кўп маҳоратли футболчилар йўқ. Айни пайтда тахминан 12 нафар футболчи бор. Қолганлар ёшлар жамоасидан олинмоқда.

Йигитларга раҳмат, улар босимни енгиб ўтишди. Ўйиндан ўйинга юришда давом этамиз. Ҳозирча мақсадимиз имкон қадар юқорига кўтарилиш.

Кеча ёшлар жамоамиз сафида бир футболчи жуда жиддий жароҳат олди. Бугун футболчилар ана шу йигитча учун ҳам ўйнашди.

Бир қатор футболчилар жамоамизни тарк этди. Менинг футболга қарашларимга мос келмагани учун 3 футболчи билан дўстона хайрлашдик. Уларни эркин агент сифатида қўйиб юбордик. Бундай ёшда захирада ўтиргандан кўра бошқа жамоада ўйнагани яхшироқ", - дейди Сергей Лушан.

Руслан Мелзиддинов: Куни кеча жамоадошимиз Шохрух Холматов ёшлар лигаси баҳсида жиддий жароҳат олди. Ҳозир у шифохонада. Жамоадошлармиз билан кеча келишган ҳолда бугун Шохрух учун ўйнадик. Агарда ғалаба қозонганимизда ҳам ғалабани Шохрухга бағишлаган бўлар эдик. Шохрухга жамоамиз номидан соғлик тилаймиз ва тезроқ сафимизга қайтишини хохлаймиз.