Олий лига

Ўз майдонимизда 0:0 синдроми

Бугун жамоамиз Пепси Суперлига 2018 10-туридан ўрин олган баҳсда Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасига қарши майдонта тушди.
Гарчи бутун ўйин давомида жамоамиз футболчилари майдонда катта устунликка эришган бўлсаларда, буни ҳисобда акс эттира олишмади. Олмалиқда жамоамиз 0:0 синдромидан чиқиб кета олмаяпти. Кетма-кет уч ўйинда ўз майдонимизда гол ура олмадик. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, АГМК ўз майдонида 355 дақиқадан буён гол ура олмаяпти. Сўнгги гол 31 март куни "Локомотив" дарвозасига ўйиннинг 5-дақиқасида киритилган.

АГМК – “Сўғдиёна” – 0:0.  7845 омошабин.

Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент), Б.Канназаров  (Нукус), Ж.Сарсенов (Нукус), Ш.Ражабов (Бухоро).

Назоратчи – И.Нехочин (Наманган).

Комиссар – Р.Черников.

"АГМК": Павел Матиаш, Ҳуршид Мухторов, Музаффар Музаффаров (Зафар Полвонов, 75), Шохназар Норбеков, Владимир Бубанья, Лутфулла Тўраев, Йован Жокич, Қаҳрамон Баҳодиров, Владислав Косминин, Жавлон Гусейнов (Камолиддин Мурзоев, 85), Вадим Чемиртан.

"Сўғдиёна": Дилшод Ҳамроев, Элёр Орифов, Азамат Исроилов, Сардор Қулматов, Дониёр Ҳасанов, Шоҳруз Норҳонов, Иззатилла Абдуллаев (Ойбек Нурматов, 63), Тоҳиржон Шамсиддинов, Руслан Мельзиддинов, Дилмурод Каримов (Иқбол Маликжонов, 83), Сардорбек Азимов (Саҳоб Рашидов, 90+1).

Огоҳлантиришлар: Ҳ. Мухторов (58), В. Косминин (62), М. Музаффаров (70). – И. Абдуллаев (54), Ш. Норҳонов (62), С. Азимов (65), Т. Шамсиддинов (70).